«Ўзархив» агентлиги директори Улуғбек Юсупов Фарғона вилоятидаги архив муассасалари раҳбарлари билан мулоқот ўтказди.
2025-04-17 16:00:00 / Янгиликлар

«Ўзархив» агентлиги директори Улуғбек Юсупов Фарғона вилоятидаги архив муассасалари раҳбарлари билан мулоқот ўтказди.
Ушбу йиғилишда 2024 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2025 йилдаги устувор вазифалар бўйича тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди, жойлардаги муаммоларни ўрганиш ҳамда уларнинг ечимини топиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Архив муассасаларида коррупцияга қарши курашиш, коррупцион ҳолатларни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар муҳокама қилинди ҳамда архив муассасаларида ижро интизоми ҳолати, уни мустаҳкамлаш, бу борада раҳбарлар масъулиятини кучайтириш бўйича масалалар танқидий руҳда кўриб чиқилди.









