«Ўзархив» агентлиги тизимидаги архив муассасаларида фаолият юритаётган хотин-қизлар иштирокида “Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.
2025-04-07 14:00:00 / Янгиликлар

«Ўзархив» агентлиги тизимидаги архив муассасаларида фаолият юритаётган хотин-қизлар иштирокида “Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.
Тадбирда иштирокчиларга коррупциянинг салбий оқибатлари, унинг олдини олиш усуллари ҳамда ҳар бир фуқаронинг шахсий жавобгарлиги ҳақида атрофлича тушунчалар берилди. Семинар интерактив тарзда ўтказилиб, унда коррупция турлари, глобал ва маҳаллий статистика, манфаатлар тўқнашуви ва суиистеъмол каби тушунчалар муҳокама қилинди. Роль ўйинлари ва “Қарор қабул қил” номли ўйин орқали иштирокчилар реал ҳаётдаги коррупцион ҳолатларга қандай ёндашиш лозимлигини амалий тарзда синаб кўришди.
Тадбир якунида иштирокчилар коррупцияга қарши курашда ҳар бир инсоннинг роли муҳимлигини таъкидлаб, бу борада фаол бўлишга чақирилдилар. Семинар коррупциянинг илдизига қарши курашишда билим ва онгни оширишга хизмат қилди.







