Перм давлат ижтимоий-сиёсий тарихи архиви билан ҳамкорлик ўрнатилди
2025-04-03 17:00:00 / Янгиликлар

Жорий йил 3 апрель куни видеоконференс-алоқа шаклида “Россия Федерацияси Перм давлат ижтимоий-сиёсий тарихи архиви ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги билан ҳамкорликда “Ўзбекистонлик меҳнат армиячиларининг Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги жасорати” мавзусидаги кўчма баннер кўргазмасини ўтказиш ва “Ўзбекистонлик меҳнат армиячиларининг жасорати” мавзусидаги архив ҳужжатлари тўпламини нашрга тайёрлаш бўйича Чора-тадбирлар режаси (2025-2026 йиллар учун)” имзоланди.
Ҳужжатни имзолаш маросимида «Ўзархив» агентлиги директори У. Юсупов бошчилигидаги вакиллар ҳамда Россия Федерацияси Перм давлат ижтимоий-сиёсий тарихи архиви директори С. Неганов иштирок этдилар.
Мазкур имзоланган ҳужжат Ўзбекистон ва Россия архив муассасалари ўртасидаги ҳамкорликдаги ишларнинг сифатли амалга оширилишига ҳамда ҳар икки томонда архив иши соҳасини янада кенгайтириш учун замин яратади.





