«Ўзархив» агентлиги директори Улуғбек Юсупов Тошкент вилоятидаги давлат архивларида бўлди.
2025-03-26 17:00:00 / Янгиликлар

«Ўзархив» агентлиги директори Улуғбек Юсупов Тошкент вилоятидаги хизмат сафари доирасида Тошкент вилояти ҳамда Чирчиқ шаҳар давлат архивлари иш жараёни билан танишди.
Улуғбек Юсупов архив иш жараёни, ишлатилаётган ахборот тизимлари самарадорлиги, ҳужжатларни сақланиш ҳолати, рақамлаштириш жараёнлари, йиғмажилдларни умумий ҳолатлари, ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар, кўрсатилаётган хизматларнинг тезкорлиги билан танишди.









