«Ўзархив» Агентлиги ва унинг тизим ташкилотлари учун коррупцияга қарши муросасиз курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
2025-03-11 14:00:00 / Мажлислар

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ – ДАВЛАТ ВА ЖАМИЯТ ЯНГИЛАНИШИДА МУҲИМ ОМИЛ
«Ўзархив» Агентлиги ва унинг тизим ташкилотлари учун коррупцияга қарши муросасиз курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Унда Агентлик марказий аппарати, Ўзбекистон миллий архивлари, Архив иши ҳудудий бошқармалари, давлат архивларининг раҳбар ва ходимлари иштирок этди.
Асосий эътибор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 5 март куни Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши йиғилишидаги иштироки ҳамда маърузаси тафсилотлари, олдимизда турган долзарб масалалар ва бу иллатга қарши курашнинг самарадорлигини кучайтиришга қаратилди. Коррупциядан холи муҳит яратиш бўйича қилинган ишларга баҳо берилиб, келгуси вазифалар ва Агентликнинг тегишли чора-тадбирларини ишлаб чиқиш белгиланди.









