"Ўзархив" агентлиги директори Улуғбек Юсуповнинг 18-июл куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “2024-йил 1-ярим йиллиги давомида “Ўзархив” агентлиги тизимида амалга оширилган ишлар” мавзусида ўтказилган матбуот анжумани даги маъруз
2024-07-07 11:50:00 / Статистик ва таҳлилий маълумотлар
Ўзбекистон Республикасида архив ишини ривожлантиришнинг 2024-йил 1-ярим йиллигига мўлжалланган режаси 20 та кўрсаткичлар бўйича бажарилиб, шундан 19 та кўрсаткич бўйича ошириб бажарилди. Хусусан, 2024-йил ҳисобот даврига, Ўзбекистон миллий архивлари ва республика давлат архивлари томонидан жами 1 082,3 минг сақлов бирлигидаги 74,4 млн. кадр рақамлаштирилди. Тасдиқланган режага мувофиқ, 2024 йил бошидан 62,2 минг сақлов бирлигидаги қарийб 7,2 млн. кадр рақамлаштирилди ва режа 106 фоизга бажарилди. 2024-йилнинг 6 ойида давлат архивлари томонидан архив ҳужжатларининг 7,2 та млн. кадр електрон нусхалари яратилиб, бугунги кунга қадар жами 74,3 млн. кадрни ташкил етган. Ҳисобот даврида Ўзбекистон миллий архивлари ва давлат архивлари томонидан “Давлат архивларида рақамлаштирилаётган ҳужжатларни ягона сақловини таʼминлаш ҳамда улардан фойдаланиш” ахборот тизимига жами 1 млн 740 минг та маʼлумотлар киритилди, шундан 48 954 та фонд, 54 016 та рўйхат, 910 973 та сақлов бирлиги ва 726 620 та ҳужжат базаси яратилди. Тасдиқланган режага мувофиқ 6 ойда давлат архивлари томонидан ахборот тизимига 578 303 та маʼлумотлар киритилди, шундан 468 та фонд, 3 307 та рўйхат, 206 177 та сақлов бирлиги ва 368 351 та ҳужжат базаси яратилди ва режа 143 фоизга бажарилди. Агентликка 2024-йил 1-ярим йиллик давомида жисмоний ва юридик шахслардан жами 1006 та мурожаатлар келиб тушди. 2024-йил 1-ярим йиллик давомида Республика архивларига мавзули ва ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўровлар жами 250 350 та келиб тушган бўлиб, ижроси таʼминланди. “Ўзархив” агентлиги, Архив иши ҳудудий бошқармалари томонидан ташкилотлар ҳамда корхоналарда архив иши ва иш юритиш ҳолати устидан давлат назоратини амалга ошириш бўйича 2024-йил 1-ярим йиллик давомида 170 та ташкилотда назорат текширувлари ўтказилиб, архивлар томонидан ташкилот ва корхоналарга қўлланилган чора сифатида 148 та тақдимномалар киритилган, 30 та маʼмурий баённома расмийлаштирилган, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга 6 та материаллар юборилган. Шунингдек, корхона ва ташкилотларда архив иши ва иш юритиш бўйича услубий ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш бўйича 324 та ялпи ўрганиш, 225 та мавзули ўрганиш ишлари олиб борилди. 2024-йил Агентлик ҳузуридаги Архив иши ва иш юритиш бўйича малака ошириш илмий-методик марказида жами 239 нафар тингловчи малака оширди. Давлат архивлари ўқувхоналарида тадқиқотчилар ишини ташкил етиш бўйича 603 нафар Ўзбекистон фуқаролари, 15 нафар Чет ел фуқаролари тадқиқотчилик ишларини олиб бордилар, шунингдек 162 291 сақлов бирлигидаги ҳужжатлар тадқиқотчиларга фойдаланиш учун тақдим етилди. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат хизматлари кўрсатиш ҳамда тадбиркорлик субектларининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Қонуни қабул қилинди. Ушбу Қонунга мувофиқ Нодавлат архивнинг фаолиятини бошлаш ёки тугатиш учун белгиланган тартибда хабарнома юбориш орқали амалга оширилиши белгиланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 21-февралдаги “Ўзбекистон–2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ–37-сон Фармони ижросини таʼминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Архив соҳасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида” Фармони лойиҳаси (ИД -95495) ишлаб чиқилди ва Вазирлар Маҳкамасига юборилди. Вазирлар Маҳкамасининг “Архив ҳужжатларини тартибга келтиришга компетентлиги юзасидан талабгорларни аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маʼмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси (ИД-94555) ишлаб чиқилди ва Ҳукуматга юборилди.
2024-йилнинг 1-ярим йиллигида Россия Федерацияси архивларидан 1914-йилда Туркистон ўлкасига ташриф буюрган рус амалдори В.Никитин ва унинг турмуш ўртоғига тегишли бўлган шахсий архив жамғармасида жамланган Верний шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг эски ва янги қисмларига оид, Марв шаҳри тавсифи, шаҳар аҳолисига оид қизиқарли маʼлумотлардан иборат 150 та фото нусхалари ва 1 та ё‘л кундаликнинг електрон нусхаси, Шароф Рашидовга тегишли 28 та йиғмажилд (дело)лардаги 161 та кадр архив ҳужжатлари нусхалари, Тожикистон архивларидан Туркистон ўлкасининг Сирдарё ва кейинчалик Самарқанд вилоятлари таркибига кирган Хўжанд, Ўратепа, Жиззах уездлари ижтимоий-иқтисодий тарихи, Россия Бухоро-Хива ўртасидаги савдо алоқаларига тегишли маʼлумотлар, Катта Фарғона ва Варахша сув канлларини қазиш жараёнлари, икки республика ўртасида қишлоқ хўжалигини юритиш мақсадида колхозчиларни кўчириш бўйича Ўзбекистон тарихига оид 1000 дан ортиқ ҳужжатларнинг електрон нусхалари олиб келинди. Ҳамда, 2024-йил 4 – 7-июн кунлари Қозоғистонда ўтказилган Ўзбекистон архивлари кунлари доирасида ташкил етилган кўрғазмада намойиш етилган 100 дан ортиқ ХХ аср Қозоғистон ва Ўзбекистон халқлари тарихи ва маданиятига оид қоғоз асосидаги ҳужжатлар билан бирга фото материаллар ҳам олиб келинди. Жумладан, 1953-йилларда туркистон хонликлари ва Қозоқ султонларининг алоқаларига оид, 1900 йилда Тошкентдан Чимкентгача телеграф алоқасини ўтказиб бўйича Санкт Петербургдаги телеграф департаменти билдиргиси, 1960-йилларда Ўзбекистон ССРда чорвачиликни ривожлантириш мақсадида яйловларни кенгайтириш масалаларини муҳокамасига бағишланган йиғилиш баённомаси шулар жумласидандир. 2024-йил 5-11-май кунлари Мўғулистон маданият вазирлиги ва УНЕСCО ишлари бўйича Мўғулистон Миллий комиссияси томонидан ташкил етилган МОШCАП 10-Ялпи мажлисида “Худойберган Девоновнинг Хоразм оазиси суратлари тўплами” ва “Туркистон албоми” бир овоздан қабул қилинди ва Ўзбекистондан ушбу 2 та нодир ҳужжатлар тўплами УНЕСCОнинг “Жаҳон хотираси” рўйхатига киритилди ҳамда тегишли сертификатлар қабул қилинди. 2024-йил 28-майда Венгрия Республикаси Будапешт шаҳрида“Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги ҳамда Венгрия Миллий архиви ўртасида маданий-гуманитар ҳамкорликни яна-да кенгайтириш тўғрисидаги келишувларнинг бажарилишини таʼминлаш бўйича Амалий ҳаракатлар режаси (2024-2028 йиллар учун)” имзоланди. 2024-йил 4-7-июн кунлари Қозоғистон Республикаси Чимкент ва Туркистон шаҳарларида“Қозоғистонда Ўзбекистон Республикаси архив кунлари” тадбирлари, хусусан, Ўзбекистон-Қозоғистон фото-ҳужжатли кўргазмалари, “Ўзбекистон-Қозоғистон тарихини тадқиқ етиш долзарб муаммолари” мавзусидаги илмий-амалий анжумани ҳамда “Ўзбекистон-Қозоғистон: икки давлат ўртасида архив соҳасини ривожланиш жиҳатлари” мавзусидаги давра суҳбати каби бир қатор халқаро тадбирлар ўтказилди. Қозоғистон архивлари сақловидаги Ўзбекистон тарихи ва маданиятига оид 280 та кадр архив ҳужжатлари електрон нусхалари юртимизга олиб келинди.
