"2024 йилда «Ўзархив» агентлиги ва ҳудудий бошқармалар томонидан ташкилотлар ва корхоналарда архив иши ва иш юритиш ҳолати устидан давлат назоратини амалга ошириш ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар” мавзусида брифинг ўтказилди.
2025-02-11 14:45:00 / Янгиликлар

2024 йилда «Ўзархив» агентлиги ва ҳудудий бошқармалар томонидан ташкилотлар ва корхоналарда архив иши ва иш юритиш ҳолати устидан
давлат назоратини амалга ошириш ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар” мазусида
БРИФИНГ
«Ўзархив» агентлиги ва унинг архив иши ҳудудий бошқармалари томонидан
2024 йил давомида режага мувофиқ 353 та (100%) вазирлик ва идоралар ҳамда бошқа ташкилотларда архив иши ва иш юритиш ҳолати устидан давлат назорати амалга оширилди.
Ўтказилган давлат назорати тадбирларининг 55 таси «Ўзархив» агентлиги томонидан, 298 таси (жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Сурхондарё, Тошкент, Хоразм вилоятлари – 20 тадан, Самарқанд – 22 та, Сирдарё – 29 та, Фарғона – 26 та, Тошкент шаҳар – 21 та) архив иши ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилди.
Давлат назорати тадбирлари натижасида, жами 325 та ташкилотларга кўриб чиқиши мажбурий бўлган тақдимномалар, шундан, 52 таси Агентлик ва 273 таси (жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси – 20 та, Тошкент шаҳар – 21 та, Андижон – 20 та, Бухоро – 18 та, Жиззах – 20 та, Қашқадарё – 17 та, Навоий – 9 та, Наманган – 20 та, Самарқанд – 21 та, Сирдарё – 29 та, Сурхондарё – 20 та, Тошкент – 20 та, Фарғона – 19 та, Хоразм – 19 та) архив иши ҳудудий бошқармалари томонидан юборилди.
Текширишда аниқланган қонунбузилишлари бўйича 65 нафар масъул ходимларга нисбатан Агентлик томонидан 27 та ва 38 та (Андижон – 3 та, Бухоро – 7 та, Жиззах – 7 та, Қашқадарё – 3 та, Навоий – 2 та, Наманган – 3 та, Самарқанд – 9 та, Сирдарё – 3 та) архив иши ҳудудий бошқармалари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 2154-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тегишли суд органларига юборилди ҳамда 10 та материал архив иши ҳудудий бошқармалари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлимларида ўтказилган текширишлар давомида қуйидаги камчиликлар аниқланмоқда:
Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди таркибига киритилган архив ҳужжатларини белгиланган муддатларда давлат архивларига топширмаслик, архив ҳужжатларининг қимматлилигини аниқлаш экспертизасидан ўтказмаслик, жумладан, архив рўйхатларини тузмаслик, ҳужжатларни тартибга келтирмасдан сақлаш ва архив хоналари ва ҳужжатларни қўриқлов тизимига бўлган талабларга риоя этмаслик;
ҳужжатларнинг сақловхонада жойлашуви ва қидирувини такомиллаштириш мақсадида фондлар ва стеллажларнинг топографик кўрсаткичлари юритилмаганлиги;
иш юритиш қоидаларига риоя этмаслик, жумладан, иш юритиш йўриқномалари, йиғмажилдлар номенклатуралари ишлаб чиқилмаганлиги;
Архив иши ва иш юритишга масъул ходимларнинг билим ва малакалари етишмаслиги ҳамда тегишли малака ошириш курсларида малакалари оширилмаганлиги ҳолатлари.
Бундан ташқари, Давлат архивлари томонидан 1 156 та ташкилотлар ва корхоналар сўровлари асосида 768 та ялпи ва 388 та мавзули ўрганишлар ўтказиш орқали уларга архив иши ва иш юритишда камчиликларни бартараф этиш бўйича амалий ва услубий ёрдамлар кўрсатилди.
Шунингдек «Ўзархив» агентлигида 2024 йилда коррупцияга қарши курашиш бўйича бир қатор тизимли ишлар олиб борилди. «Ўзархив» агентлиги томонидан 2024 йил 19 майда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги, унинг таркибий ва ҳудудий тузилмаларида коррупцияга қарши курашиш дастури тасдиқланган бўлиб, мазкур дастурда белгиланган 35 та банддан иборат Коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш чора-тадбирлар ижро этилди.
Хусусан, «Ўзархив» агентлиги томонидан Архив ҳужжатлари давлат архивларига топширилиши лозим бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг рўйхатини тузиш тартиби тўғрисидаги низомига Адлия вазирининг 2024 йил 24 августдаги 22-мҳ-сон буйруғи билан тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги ПҚ-240-сон қарори ижроси юзасидан Агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотларига юкланган ҳар бир функциянинг коррупциявий хавф-хатарлари e-anticor.uz электрон тизими орқали таҳлил қилиниб, баҳоланди. Унга кўра, 220 та функциясининг 5 таси “юқори”, 30 таси “ўрта” ҳамда 185 таси “паст” даража деб баҳоланган.
Баҳолаш натижаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлигининг фаолиятидаги коррупциявий хавф-хатарларнинг харитаси, Коррупцияга мойил бўлган лавозимлар рўйхати ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги, унинг таркибий ва ҳудудий тузилмаларида коррупцияга қарши курашиш дастури тасдиқланди.
Коррупцияга қарши курашишга оид қонунчилик ва ички идоравий талаблар бузилганлик ҳолатлари бўйича 11 нафар ходимга нисбатан тегишли чоралар кўрилган.
«Ўзархив» Агентлиги томонидан давлат харидлари “Давлат харидлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикасиниинг Қонунига мувофиқ ўтказилиб, шу жумладан, манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилмаслиги қатъий назоратга олинган ҳамда давлат фуқаролик хизматига қабул қилишда танлов асосида, очиқ ва шаффоф тарзда амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
«Ўзархив» агентлиги тизимидаги бўш иш ўринлари билан https://vacancy.adliya.uz сайтида танишишингиз мумкин.
Жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати ва мансаб мавқейи, қатъи назар, ўзларининг касбий, ишбилармонлик, шахсий ва ахлоқий фазилатлар ҳамда маълумот даражасига эга бўлган, шунингдек, давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш ҳуқуқи қонунчилик билан чекланмаган ва тегишли лавозимни эгаллаш учун малака талабларига жавоб берадиган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги тизимига мустақил танлов орқали ишга қабул қилиниши мумкин.
«Ўзархив» агентлиги тизимидаги бўш иш ўринлари билан https://vacancy.adliya.uz сайтида танишишингиз ҳамда ушбу сайтнинг ўзида бўш иш ўринлари учун ўтказиладиган танловда иштирок этишга ҳужжатларни топшириш мумкин.
