«Ўзархив» агентлиги директори Улуғбек Юсупов иштирокида ёшлар билан Очиқ мулоқот шаклида учрашув бўлиб ўтди.
2026-01-22 14:00:00 / Янгиликлар

«Ўзархив» агентлиги директори Улуғбек Юсупов иштирокида ёшлар билан Очиқ мулоқот шаклида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон миллий архивлари ҳамда Тошкент шаҳар Марказий давлат архиви ёш ходимлари фаол иштирок этдилар.
Самимий ва очиқ мулоқот давомида ёшлар томонидан архив соҳасида қўлланилаётган мавжуд ахборот тизимларини такомиллаштириш, «Заковат» интеллектуал ўйинлари, спорт ва тимбилдинг тадбирларини ташкил этиш, шунингдек, ёш ходимларни хорижий давлатларга малака оширишга юбориш масалалари юзасидан бир қатор таклиф ва саволлар билдирилди.
Учрашув давомида билдирилган фикр ва ташаббуслар ёшларнинг касбий салоҳиятини ошириш, жамоада соғлом муҳитни шакллантириш ҳамда архив соҳасини янада ривожлантиришга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.









