«Ўзархив» агентлиги директори У. Юсупов Тошкент шаҳар марказий давлат архивида бўлди
2026-01-21 12:00:00 / Янгиликлар

«Ўзархив» агентлиги директори У. Юсупов Тошкент шаҳар марказий давлат архивида бўлди
У. Юсупов Тошкент шаҳар марказий давлат архивида иш жараёни, ишлатилаётган ахборот тизимлари самарадорлиги, ҳужжатларни сақланиш ҳолати, йиғмажилдларни умумий ҳолатлари, ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар, кўрсатилаётган хизматларнинг тезкорлиги билан танишди.
Шунингдек, архив фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, хизмат вазифаларини бажаришда қонунийликка риоя этилиши, коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар атрофлича кўриб чиқилди.









