«Ўзархив» агентлиги директори Улуғбек Юсупов Андижон вилоятидаги архив муассасалари раҳбарлари билан мулоқот ўтказди
2025-12-24 17:40:00 / Янгиликлар

«Ўзархив» агентлиги директори Улуғбек Юсупов Андижон вилоятидаги архив муассасалари раҳбарлари билан мулоқот ўтказди.
Ушбу йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 ноябрдаги ПФ–228-сон “Архив иши соҳасини рақамлаштириш ва соҳада бошқарув самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти бўйича тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди, жойлардаги муаммоларни ўрганиш ҳамда уларнинг ечимини топиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, архив муассасаларида коррупцияга қарши курашиш, коррупцион ҳолатларни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар муҳокама қилинди ҳамда архив муассасаларида ижро интизоми ҳолати, уни мустаҳкамлаш, бу борада раҳбарлар масъулиятини кучайтириш бўйича масалалар кўриб чиқилди.






