«Ўзархив» агентлиги директори Улуғбек Юсупов Андижон вилоятидаги давлат архивларида бўлди
2025-12-24 16:55:00 / Янгиликлар

«Ўзархив» агентлиги директори Улуғбек Юсупов Андижон вилоятидаги давлат архивларида бўлди
«Ўзархив» агентлиги директори Улуғбек Юсупов Андижон вилоятидаги хизмат сафари доирасида Марҳамат, Асака, Шаҳрихон туманлари давлат архивлари, Асака туман шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архиви ҳамда Андижон вилоят давлат архиви иш жараёни билан танишди.
Улуғбек Юсупов архивларда иш жараёни, ишлатилаётган ахборот тизимлари самарадорлиги, ҳужжатларни сақланиш ҳолати, йиғмажилдларни умумий ҳолатлари, ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар, кўрсатилаётган хизматларнинг тезкорлиги билан танишди.









