“КОНСТИТУЦИЯ КЎЧАСИ”
2025-12-05 16:00:00 / Янгиликлар

“КОНСТИТУЦИЯ КЎЧАСИ”
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси байрами кунини кенг нишонлаш мақсадида бугун, Тошкент шаҳридаги Сайилгоҳ кўчасида Адлия вазирлиги томонидан “Конституция кўчаси” тадбири ташкил этилди. Унда «Ўзархив» агентлиги томонидан Ўзбекистон миллий архивлари сақловидаги Ўзбекистон тарихида қабул қилинган конституцияларга оид фото ва архив ҳужжатларини намойиш этилди.
Кўргазмада тарихий давр — 1917 йилгача бўлган давлатчилик ҳужжатлари, 1917-1991 йилларда қабул қилинган Конституциялар нусхалари, фотолари, 1992 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тарихига оид ҳамда 2023 йилда янгиланган Конституцияга оид лавҳалар, фотолар, архив ҳужжатлари аҳолига кенг кўрсатиб берилди.
Мазкур кўргазма фуқароларнинг, айниқса ёшларнинг ҳуқуқий ва маънавий билимларини юксалтиришга хизмат қилади.









