Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги 2025 йил давомида ижро интизоми ҳолати юзасидан БРИФИНГ
2025-12-04 10:20:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги
2025 йил давомида ижро интизоми ҳолати юзасидан БРИФИНГ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони, 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарори ҳамда 2025 йил 25 июлдаги
ПФ-117-сон Фармони асосида Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлигида ижро интизомини ташкил этиш, Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат ҳужжатларининг ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш, ижро интизомига қатъий риоя этиш бўйича масъулиятни ошириш, белгиланган вазифалар ва топшириқлар ижроси самарадорлигини ошириш, назорат ва ҳисобдорлик механизмларини йўлга қўйиш, технологик занжирга асосланган ишлар ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Хусусан:
алоҳида тузилма сифатида бевосита биринчи раҳбарлар бўйсунувида Ижро назорати ва иш юритиш бўлими ташкил этилган;
ижро интизомига масъул тузилма ходимлари мунтазам малакасини ошириб бориш амалиёти;
ижро интизомига риоя қилиниши устидан тизимли кунлик назорат ва мониторингни амалга ошириш;
ижро интизомида камчиликларга йўл қўйган ходимларга нисбатан интизомий жазо қўллаш чоралари;
ҳар ҳафтада камида 2 маротаба бажарилиши лозим бўлган топшириқлар ижроси ҳамда мурожаатлар билан ишлаш ҳолати тўғрисида раҳбарият ҳузурида муҳокама қилиш амалиёти ташкил этиб келинмоқда.
Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлигига 2025 йилда 1 декабрь ҳолатига Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари билан бажарилиши лозим бўлган жами 79 та топшириқлар келиб тушган бўлиб, шундан 49 тасида Агентлик асосий ижрочи, 30 тасида қўшимча ижрочи сифатида белгиланган.
Мазкур топшириқлар ижроси ўз вақтида ва сифатли бажарилиб, амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотлар «Ижро.гов.уз» Идоралараро ягона электрон тизимига асослантирувчи ҳужжатлари билан киритилди ҳамда топшириқ ижросини назорат қилувчи органлар томонидан келишилди.
Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини таъминлашда жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида ижро интизоми тўғрисидаги тегишли маълумотлар «Ўзархив» агентлигининг веб-саҳифаларига жойлаштириб борилмоқда.
