Коррупцияга қарши кураш мавзусида навбатдаги онлайн тренинг ўтказилди
2025-11-11 10:05:00 / Янгиликлар

Коррупцияга қарши кураш мавзусида навбатдаги онлайн тренинг ўтказилди
«Ўзархив» агентлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш, ходимларда ҳалоллик ва шаффофлик тамойилларини мустаҳкамлаш мақсадида навбатдаги онлайн тренинг ўтказилди.
Мазкур тренингда «Ўзархив» агентлиги тизимидаги Архив иши ҳудудий бошқармалари ҳамда Миллий архивларнинг раҳбар ва ходимлари фаол иштирок этдилар.
Тренинг давомида коррупцияга қарши курашишнинг замонавий механизмлари, давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш чоралари ҳамда ташкилот ички назорат тизимининг самарадорлигини ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Тадбир якунида иштирокчилар коррупцияга қарши курашиш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар ҳамда амалий тавсиялар билан ўртоқлашдилар.









