Yangiliklar
2026-03-28 12:10:00 / Yangiliklar
Ғозғон шаҳар ИИБ ЖХХ Пробация ҳисобида ҳозирги кунда турган ёшлар
2 нафарни ташкил қилади. Уларни келгусида қайта жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этишини олдини олиш мақсадида улар билан манзилли ишларни олиб бориб, уларни ижтимой мослаштириш, бандлигини таъминлаш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида Ғозғон шаҳар Ёшлар агентлиги билан ҳамкорликда маънавий ва маърифий ва спорт тадбирларига жалб қилиб келинмоқда. Пробация ҳисобида турган ёшлардан ўзи билиб билмай жиноят йўлига кириб қолган ҳозирги кунда тузалиш йўлига кириб чин дилдан пушаймон бўлганлиги ўзига тўғри хулоса чиқарганлигини инобатга олиб март ойи давомида ЖИБ Нурота туман суди томонидан 1 нафар ёшлар муддатидан олдин шартли равишда озод қилинди.
Ғозғон шаҳар ИИБ ЖХХ Пробация
гуруҳи катта инспектори катта лейтенант Ф.Т.Ғаниев
