Bo‘sh ish o‘rinlari
Иқтисодиёт тармоқларида энергия самарадорлигини ошириш имкониятларини таҳлил қилиш, лойиҳа ва таклифларни амалга оширилишини ташкил қилиш бошқармаси
Бош мутахассиси -вакант
Малака талаби:
1. Иқтисодиёт ва энергетика йўналишлари бўйича олий маълумотга эга бўлиши керак. (илмий даража ёки илмий унвонга эга шахсларга афзалликлар берилади)
2. Соҳада камида 5 (беш) йиллик меҳнат стажига эга бўлиши лозим.(шундан 2 йили Республика даражасидаги давлат ташкилотларида ишлаганлиги)
3. Давлат тилини мукаммал билиши керак.
4. Хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатларга эга бўлиши афзалликлар беради.
5. Эхcэл, Wорд, ПоwэрПоинт, Аccэсс каби иловалар ҳамда Интернет тармоғида ишлаш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлиши лозим. (Эхcэл дастурини мукаммал билиш талаб этилади)
Мажбуриятлар:
1.Соҳага доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билиши, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳамда стандартларини ишлаб чиқиш тажрибасига эга бўлиши керак.
2. Норматив-ҳуқуқий ва ички хужжатлар лойиҳаларини тайёрлай олиши лозим.
3. Стратегик ва таҳлилий фикр юрита олиш, қарорларни тез қабул қила олиш ҳамда уларни бажара олиши ва соҳани ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиши лозим.
4. Бошқарма фаолияти доирасида раҳбарият томонидан берилган вазифаларни амалга ошириш, юклатилган вазифа ва функцияларни бажариш.
