Хитой делегацияси билан учрашув ўтказилди
2025-08-26 15:35:00 / Янгиликлар

Бугун Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев ушбу делегация билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистон ва Хитой муносабати кейинги йилларда турли йўналишларда жадал суръатлар билан ривожланиб бормоқда. ХХР бугунги кунда Ўзбекистоннинг ҳар жабҳада ишончли ҳамкори ҳисобланади. Давлат раҳбарларининг мунтазам учрашувлари мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайиб ва мустаҳкамланиб бориши учун муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
CSCEC International Construction Хитой давлат қурилиш корпорацияси гуруҳига киради ва корпорациянинг чет элдаги фаолиятини олиб боради. 250 та йирик халқаро қурилиш компаниялари орасида 7-ўринда туради. “Forbes-2000” рўйхатида 66-ўринни эгаллаган. Активларининг ялпи қиймати 378,5 млрд. АҚШ долларига тенг.
- CSCEC International Construction катта тажриба ва нуфузга эга эканлигини қадрлаймиз, - деди мулоқот чоғида Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев. - Президентимиз томонидан тасдиқланган Сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2025-2028 йилларга мўлжалланган дастурида белгиланган вазифаларни, жумладан, қурилиш ишларини ушбу компания билан биргаликда бажаришдан манфаатдормиз.
Суҳбат давомида Гао Бо Ўзбекистоннинг сув хўжалигидаги ислоҳотларини кенгайтириш, соҳани ривожлантириш, аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш ва электр-энергияси самарадорлигини яхшилашга қаратилган лойиҳаларни ҳамкорликда ишлаб чиқишга тайёрлигини билдирди.

