Туркманистон билан тиббиёт йўналишидаги ҳамкорлик янада кенгаяди
2025-08-25 09:50:00 / Янгиликлар

Эътироф этилганидек, кейинги йилларда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги ҳамкорлик изчил ривожланмоқда. Бу борада эса давлатларимиз этакчилари ўртасида ўрнатилган конструктив мулоқот муҳим аҳамият касб этаётир.
Буни тиббиёт йўналишидаги алоқаларимиз ҳар томонлама кенгайиб бораётгани ҳам яққол тасдиқлайди.
Хусусан, соҳа учун кадрлар тайёрлаш йўналишида буни кўриш мумкин. Айни пайтда мамлакатимиздаги тиббиёт олий ўқув юртларида 400 нафардан зиёд туркманистонликлар таълим олмоқда.
Шу билан бирга, икки давлат тиббиёт ходимлари иштирокида турли тадбирлар мунтазам ўтказиб келиняпти. Масалан, 2024 йилда Тошкентда бўлиб ўтган халқаро офтальмология Конгресси доирасида Марказий Осиё мамлакатлари глаукоматологлари альянси тузилиб, тегишли меморандум имзоланди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик доирасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги муносабатларни янада кенгайтириш билан боғлиқ ҳали ишга солинмаган имкониятлар мавжудлиги ҳам таъкидлаб ўтилди.
Шундан келиб чиқиб, учрашувда этук тиббиёт кадрларини тайёрлаш ва илмий салоҳиятни янада мустаҳкамлаш, тегишли идоралар ўртасида дори воситалари сифатини назорат қилишни таъминлаш, дори-дармон сифатини баҳолаш жараёнида ахборот ва тажриба алмашиш, тиббиётда инновацион технологияни ривожлантириш платформасини яратишга доир илмий-амалий конферентсия, форум, тренинг ва мастер-классларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Мулоқот давомида Туркманистоннинг Арқадағшаҳрида ташкил этилган тиббиёт кластери делегациясининг мамлакатимизга келиши, юртимиз соғлиқни сақлаш тизими ходимлари ва соҳага ихтисослашган тадбиркорлар билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди.
Якунда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги тиббиёт йўналишидаги алоқаларни янада кенгайтиришга келишиб олинди.
Шунингдек, элчи вазирликда ташкил этилган рақамли соғлиқни сақлаш маркази фаолияти билан ҳам таништирилди.

