Рақамли технологиялар вазири «Киберхавфсизлик саммити – Марказий Евроосиё, CSS 2023» конференциясида иштирок этди
2023-10-03 12:05:00 / Янгиликлар
Тошкентда киберхавфсизлик бўйича «Киберхавфсизлик саммити – Марказий Евроосиё, CSS 2023» конференцияси бўлиб ўтмоқда.

Ушбу тадбир икки кунлик конференция ва кўргазма бўлиб, у Марказий Евроосиё бўйлаб миллий хавфсизлик марказлари, киберхавфсизлик ечимлари провайдерлари ва ҳукумат, тижорат ҳамда саноат фойдаланувчилари учун уланиш, ўрганиш ва бизнес юритиш имконини беради.
Конференция очилиш маросимида Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов иштирок этиб, нутқ сўзлади.
Ўзбекистон Миллий Киберхавфсизлик Маркази томонидан ўтказилаётган Киберхавфсизлик саммити технологияларни намойиш этиш, рағбатлантириш, шунингдек, ҳамкорликни қўллаб-қувватлайди.
Шунингдек, ушбу конференция глобал хавф-хатарларнинг олдини олиш ҳамда киберхавфсизлик, рақамлаштириш орқали тақдим этилаётган ижтимоий-иқтисодий имтиёзлардан тўлиқ фойдаланиш учун муҳим майдон ҳисобланади.


