Ўзбекистон-ФАО: имконият, натижа ва самарадорлик
2024-09-06 09:30:00 / Янгиликлар

Форум доирасида қатор хорижий ташкилот раҳбарлари билан ҳамкорлик учрашувлари олиб борилмоқда.
Ана шундай учрашувлардан бири Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев, Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳамда ФАО бош директори Суй Дунюй билан бўлиб ўтди.
Самимий руҳда бошланган учрашувда дунёдаги денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган давлатлар ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси, озиқ-овқат хавфсизлиги ва иқлим ўзгаришига мослашиш, логистика билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш масалалари муҳокама қилинди.
Бинобарин, Ўзбекистонни жаҳоннинг бошқа давлатлари билан боғловчи транспорт йўналишларини ривожлантириш, юртимизда озиқ-овқат хавфсизлиги ва тизимларининг ҳозирги ҳолати тўғрисида хабардорликни ошириш, озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги тараққиётга тўсқинлик қилаётган минтақавий ва глобал даражадаги асосий масалаларни ҳал этиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт ва импорт ҳажмини ошириш бўйича бир қатор масалалар мазкур учрашувнинг асосий масалаларидан бирига айланди.
Ўз навбатида Ўзбекистон томони мазкур форум ҳақида сўз юритар экан, мамлакатимизда аграр соҳани ривожлантириш, ислоҳотларни чуқурлаштириш, рақобатбардош, бозор ва экспортга йўналтирилган сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришни ошириш, аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, қўшилган қиймат занжирни яратиш, соҳага илм-фан ва инновацияларни жорий этишда муҳим роль ўйнаши билан аҳамиятли эканини ва бунда ФАО билан ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.
Шунингдек, ФАО ташкилоти билан ҳамкорликда Ўзбекистон қишлоқ хўжалигидаги мавжуд муаммолар ҳамда уларнинг ечими борасида қилинаётган ишлар тўғрисида маълумотлар хусусида сўз юритилди.
Таъкидлаш лозим, ушбу форум Ўзбекистонни жаҳоннинг бошқа минтақалари билан боғловчи транспорт йўналишларини ривожлантириш, юртимизда озиқ-овқат хавфсизлиги ва тизимларининг ҳозирги ҳолати тўғрисида хабардорликни ошириш, озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги тараққиётга тўсқинлик қилаётган минтақавий ва глобал даражадаги асосий масалаларни ҳал этиш ва қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини савдоси ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича янги шартнома ва келишувларга эришишга имкон яратди.
Зеро, бу каби яқин ҳамкорлик учрашувлари қишлоқ хўжалиги йўналишига оид янгидан-янги инвестицион келишувларни босқичма-босқич амалга ошириш соҳанинг янада тараққий этишида бирламчи омил бўлиб хизмат қилади.


