JDB GROUP транспорт инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этишга қизиқиш билдирмоқда
2024-08-16 09:30:00 / Янгиликлар
Транспорт вазири Илҳом Махкамов Хитойнинг “JDB GROUP” компанияси раиси Чан Хун-то билан учрашди.

Учрашувда мамлакатимизда амалга оширилиши режалаштирилган йирик инфратузилма лойиҳаларида ушбу компания иштироки муҳокама этилди.
Хусусан, Тошкент – Самарқанд, Тошкент – Андижон пуллик автомобиль йўлларини қуриш лойиҳаси, шунингдек, мамлакатимиз автомобиль йўлларини ёритиш тизимини янгиланган замонавий технологиялар билан таъминлаш йўналишидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашди.

