Тошкентда Париж-2024 совриндорлари ва иштирокчиларини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
2024-08-13 09:20:00 / Янгиликлар
Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этиб, ёрқин ва унутилмас натижаларни қайд этган Ўзбекистон делегацияси аъзолари 12 август куни юртимизга етиб келишди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига биноан, делегациямиз аъзолари Тошкент аэропортида тантанали кутиб олинди.
Олимпиячиларимиз кортежи пойтахт кўчалари бўйлаб айланиб, Миллий олимпия қўмитасига келди. Бу ерда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева ва Бош вазир Абдулла Арипов чемпионларга Давлатимиз раҳбари номларидан уй, автомобиль ҳамда тегишли миқдордаги пул мукофотларини топширдилар.
Бу йилги олимпиадада ўзбекистонлик ҳар бир спортчининг чиқишини юртдошларимиз ўзгача ҳаяжон ва интиқлик билан кузатиб боришди. Бунга жавобан атлетларимиз ўзларининг ёрқин ғалабалари билан барча юртдошларимизга жуда юқори кайфият улашишди. Унутилмас ва тарихий натижаларга барчамиз гувоҳ бўлдик.


