Олти ёки саккиз соат?
2024-09-17 17:45:00 / Vazirlik yangiliklari
Физиолог ва психологларнинг сўнгги тадқиқотлари шуни кўрсатадики, иш вақтидан фойдаланиш самарадорлигининг максимал даражаси 5-6 соатни ташкил этар экан.
Швеция ва бошқа Европа мамлакатларида компаниялар маош ҳамда бажариладиган иш ҳажмини сақлаб қолган ҳолда 6 соатлик иш кунига фаол ўтишмоқда. Бунинг натижасида корхонанинг самарадорлиги ошиб бормоқда.
Ушбу ёндашув тарафдорлари айтганидек, одам 8 соат давомида вазифаларни бажаришга эътиборини қарата олмайди. Толиқиши натижасида ишни бошқа фаолият билан аралаштириб юборишни бошлайди.
6 соатлик иш куни тизимини жорий қилган барча ташкилотлар раҳбарлари ходимларнинг иштиёқи ортганини қайд этишди.
Шунингдек, иш жойидаги низолар сонининг камайиши ва умуман ҳаётдан қониқишнинг ортиши кузатилган.