Бугун Зарафшон шаҳрида "Автомобил транспорти ходимлари куни" муносабати билан ташкиллаштирилган автошоу бўлиб ўтди.
2025-10-25 12:20:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари

Унда шаҳар ҳокими Назирбек Раҳманов, ИИБ бошлиғи Сардор Латипов, НКМК АЖ МКБ директори Отабек Мустакимов ва мутасадди идоралар вакиллари иштирок этишди.
Шоу аввалида шаҳримиз ҳокими сўзга чиқиб автомобил транспорти ходимларини бугунги касб байрами билан табриклади. Шунингдек, Н.Раҳманов ички ишлар тизими вакилларини 25-октябрь "Ички ишлар органлари ходимлари куни" билан самимий муборакбод этди.
Шундан сўнг тоғ-кон саноатида фойдаланиладиган оғир юк ташувчи автотранспорт воситалари кўргазмаси ва иш жараёнидан лавҳалар намойиш этилди.









