Жараён
2026-05-25 18:50:00 / Янгиликлар
Зарафшон шаҳар ҳокими Назирбек Раҳманов шаҳримиздаги 14-сонли мактабга ташрифи давомида мактаб ҳудудини кўздан кечирди.

Жараёнда мактаб ҳудудини ободонлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Шаҳримиз ҳокими бу ерда гул ва кўчат экиб парвариш қилинаётганини алоҳида эътироф этди. Шунингдек, мактабда битирувчи синф ўқувчилари томонидан кўчатлар экилиб ташкил этилган "Битирувчилар боғи"ни ҳам кўрди. Бу боғни яхшилаб парваришлаб янада чиройли ва кўркам боғ қилиш лозимлигини таъкидлади.







