Жараён
2026-05-25 18:00:00 / Янгиликлар
Зарафшон шаҳар ҳокими Назирбек Раҳманов шаҳримиздаги 14-сонли мактабда бўлди.

Ташриф давомида шаҳар ҳокимлиги маблағлари ҳисобидан Зарафшон шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги таълим муассасаларига 2026-2027-янги ўқув йилига тайёргарлик учун қарийб 500 миллион сўмлик 11.5 тонна бўёқ ва 13 тонна эмульсия маҳсулотлари топширилди.
Жараёнда шаҳримиз ҳокими барча таълим муассасалари ушбу маҳсулотлардан самарали фойдаланиши ва мактаб таъмири учун ўқувчилардан пул йиғишга йўл қўймаслигини лозимлигини алоҳида таъкидлади.







