Муҳтарам Президентимиз томонидан "Пайшанба — ёшлар куни" деб эълон қилинган эди.
2026-05-14 15:20:00 / Янгиликлар

Унда Зарафшон шаҳар ҳокими, Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар кенгаши депутати Назирбек Раҳманов, масъуллар ва ўқувчи ёшлар иштирок этишди.
Учрашувда шаҳримиз ҳокими ҳукуматимиз томонидан ёшларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар ва олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритди. Шунингдек ёшларимизнинг келажакда касб танлашлари, ўз йўлини топиш ва юқори натижаларга эришишлари учун ўз ҳаёт тажрибаларидан келиб чиқиб маслаҳатлар берди.
Учрашувнинг иккинчи қисмида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга шаҳар ҳокими томонидан батафсил жавоблар олишди. Шунингдек, сўзга чиққанлар Ҳурматли Президентимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлар ва шаҳримиз ҳокимининг эътиборидан мамнун эканликларини айтиб ўтишди.
Учрашув қизғин, самимий ва эркин мулоқот тарзида ўтди.









