Жараён
2026-04-30 19:15:00 / Янгиликлар
Бугун шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида Вояга етмаганлар бўйича комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишга Зарафшон шаҳри ҳокими ўринбосари, Вояга етмаганлар бўйича комиссия раиси ўринбосари Лайло Турсунова раислик қилди.
Унда шаҳар умумтаълим мактабларида вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, вояга етмаганларни узлуксиз таълимга жалб қилиш жараёнлари, шунингдек, Болалар масалалари бўйича шаҳар комиссияси иш режасининг бандлари ижросини сифатли таъминлаш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва топшриқлар берилди.









