ПАЙШАНБА — ЁШЛАР КУНИ
2026-04-30 15:00:00 / Янгиликлар
Муҳтарам Президентимиз томонидан "Пайшанба — ёшлар куни" деб эълон қилинган эди.

Шу муносабат билан бугун Зарафшон шаҳар тиббиёт коллежида раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари А. Шохмирзаев, “Ипотека-банк” АТИБ Зарафшон филиали ҳамда “Халқ банки” Зарафшон БХМ раҳбарлари қатнашдилар. Тадбир давомида ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилиб, уларнинг фикр-мулоҳазалари, таклиф ва ташаббуслари тингланди.
Учрашув якунида ёшларимизнинг турли соҳаларга оид таклиф, ташаббусларини тингланди ва қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб берилди. Учрашувда ўз фикрлари ва таклифлари билан фаол қатнашган ёшларга шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари А. Шохмирзаев томонидан эсдалик совға сифатида китоблар тақдим этилди.









