СПОРТ
2026-04-30 08:25:00 / Янгиликлар
Бугун эрта тонгда Зарафшон шаҳар марказий ўйингоҳида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган спорт тадбирлари — “Саломатлик учун 5000 қадам” марафони машғулотлари бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир шаҳар ҳокимлиги, шаҳар оила ва хотин-қизлар бўлими, депутатлар, маънавий ва маърифат бўлинмаси, мактабгача ва мактаб таълими бўлими, тиббиёт бирлашмаси, спорт мактаби ходимлари, маҳалла еттилиги аъзолари ва фаол аҳоли вакиллари иштирокида ташкил этилиб, юқори савияда ўтказилди.
Ўзингиз учун бир қадам ташланг – соғлом ҳаёт сари 5000 қадам!
Бизлар билан бадантарбия машқларини бажаришни истаган ҳамшаҳарларимизни ҳар пайшанба ва шанба кунлари тонги 7:00 да марказий ўйингоҳда кутамиз.









