ТАҚДИРЛАШ
2026-04-23 19:25:00 / Янгиликлар
Зарафшон шаҳар "Алпомиш" спорт мажмуасида эркин кураш бўйича "Вилоят прокурори кубоги"нинг тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда вилоят прокурори ўринбосари Равшан Намозов, Зарафшон шаҳар ҳокими Назирбек Раҳманов, шаҳар ДХХ раҳбари Акмал Хайдаров, шаҳар прокурори Шавкат Шерназаров, шаҳар ИИБ бошлиғи Сардор Латипов, шаҳар ДСИ бошлиғи Рашид Бахронов, фахрий прокурорлар, мутасаддилар, нуронийлар ва спортчи ёшлар иштирок этишди.
Тақдирлаш маросимида мусобақада фахрли биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган спортчиларга медал, диплом ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.









