БАХТЛИ ОИЛАВИЙ ҲАЁТГА ТАЙЁРЛАШ!
2026-04-04 08:45:00 / Янгиликлар

Семинарда Зарафшон шаҳар ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Л.Турсунова, Фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро суди судяси А.Насриев, ИИБ бўлими хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори С.Бобоқулова, Адлия бўлими бош маслаҳатчиси О.Зойиров, ФҲДЁ бўлими мудири И.Мустафоева, "Нуроний жамгармаси" бошлиғи Х.Эрнафасов, "Инсон" ижтимоий хизматлари маркази психологи Л.Нарзуллаева, шаҳар бош отинойиси Г.Икромова, Л.Мутахаровалар иштирок этишди.
Семинар давомида никоҳланувчи ёшларимизга оила муқаддаслиги, оила жамият таянчи эканлиги, оила қўрғонида фаровон яшаш сирлари, миллий қадрият ва анъаналарни асраб-авайлаш, оила ҳақидаги дастлабки тасаввурларни янада бойитиш, оила иқтисоди ҳамда оилада эр ва хотиннинг ўрни каби долзарб мавзуларда маърузалар қилинди.
Семир якунида ёшларга сертификатлар топширилди.









