Жараён
2026-03-27 13:05:00 / Янгиликлар
Бугун Зарафшон шаҳри ҳокими Назирбек Раҳманов "Марварид" кўли ҳудудида "Зар Вегас" мега лойиҳаси юзасидан мутасаддилар ва тадбиркорлар билан учрашув ўтказди.

Унда мутасаддилар томонидан лойиҳанинг бажарилиш жараёни ва олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Шаҳримиз ҳокими масъулларга ишларни жадаллаштириш ва бунинг учун барча зарур ресурсларни жалб этиш бўйича топшириқ берди.
Шунингдек, тадбиркорлар билан ҳам мулоқот олиб борилди. Бунда тадбиркорларнинг мавжуд муаммолари ва уларни ҳал этиш бўйича таклиф-мулоҳазалари тингланди. Н.Раҳманов ушбу лойиҳани амалга оширишда тадбиркорлар учун барча қулайликлар яратилишини яна бир бор таъкидлади.






