Яшил макон
2026-03-26 20:15:00 / Янгиликлар
Бугун Зарафшон шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини сифатли ўтказиш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Унга Зарафшон шаҳри ҳокими Назирбек Раҳманов раислик қилди.
Йиғилишда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини ташкил этишда камчиликларга йўл қўяётган корхона ва ташкилотлар танқид қилинди. Шаҳримиз ҳокими томонидан ушбу камчиликларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Назирбек Раҳманов бу лойиҳа энг аввало ўзимиз ва шаҳримиз аҳолиси учун фойдали эканлиги, лойиҳа орқали шаҳримиз экологиясини яхшилашга барча масъул эканлигини алоҳида таъкидлади.









