Жараён
2026-03-26 17:30:00 / Янгиликлар
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари Марат Жўраев бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг навбатдаги ташриф манзили шаҳримиздаги "Маззона" қандолат фабрикаси бўлди.

Жараёнда Зарафшон шаҳри ҳокими Назирбек Раҳманов ҳамроҳлик қилди. Фабрика раҳбари томонидан бу ерда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳақида маълумот берилди.
Ташриф давомида ишчи гуруҳ пишириқларни тайёрлаш, шунингдек, фабриканинг ертўла қисмида қўзиқориннинг "Шампинион" турини етиштирилиши жараёнлари билан танишди. Марат Жўраев "Маззона" брендининг бошқа ҳудудларда ҳам филиалини ташкил этиш лозимлигига урғу берди.







