Муҳтарам Президентимиз томонидан "Пайшанба — ёшлар куни" деб эълон қилинган эди.
2026-03-26 16:30:00 / Янгиликлар
Шу муносабат билан бугун Зарафшон шаҳридаги 7-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида "Ҳоким ва ёшлар учрашуви" бўлиб ўтди.

Унда Зарафшон шаҳар ҳокими, Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар кенгаши депутати Назирбек Раҳманов, масъуллар ва ёшлар иштирок этишди.
Учрашувда шаҳримиз ҳокими юртимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида сўз юритди.
Учрашувнинг иккинчи қисми ҳоким ва ёшлар ўртасида эркин мулоқот тарзида ўтди. Унда ёшлар томонидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Шаҳримиз ҳокими мазкур таклифлар атрофлича ўрганиб чиқилишини маълум қилди.







