ПРEЗИДEНТ ОЛИМПИАДАСИ
2026-03-24 11:15:00 / Янгиликлар
Бугун 11-мактаб спорт залида “Янги Ўзбекистон Олимпиа чўққилари” мусобақалар тизимига кирувчи "Президент Олимпиадаси"нинг шаҳар босқичи "Зарафшон шаҳар ҳокими олимпиадаси" очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда шаҳримиз ҳокими Назирбек Раҳманов, мутасаддилар, спортчи ёшлар ва фуқаролар иштирок этишди.
Тадбирда шаҳримиз ҳокими сўзга чиқиб Ҳурматли Президентимиз ташаббуслари билан ташкил этилган ушбу мусобақа очилиши билан барчани табриклаб, спортчиларга омад тилади. Шунингдек, Зарафшон шаҳрида спортни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам сўз юритди.
Шундан сўнг шаҳар ҳокими мусобақага расман старт берди ва мусобақанинг дастлабки, дзюдо баҳслари бошланди.









