Сессия
2026-03-17 11:25:00 / Янгиликлар

Сессия ишида Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгаши депутатлари, кенгаш котибияти ва алоқадор корхона-ташкилот раҳбарлари қатнашди.
Ушбу сессияга Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раиси Хусниддин Эрнафасов раислик қилди. Сессия кун тартибида 5 та асосий ва 3 та қўшимча масалалар кўриб чиқилди. Булар:
1. Шаҳар ҳокимининг 2026-йилда мурожаатлар билан ишлаш бўйича режаси ва амалга ошириладиган чора-тадбирлари тўғрисида.
2. Зарафшон шаҳардаги “Наврўз” маҳалласини “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги” маҳалла тоифасига ўтказиш ҳамда зарур инфратузилмани яратиш учун маҳаллий бюджетидан молиялаштирилган маблағларнинг сарфланиши бўйича манзилли дастур тўғрисида.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5-февралдаги “2026-йилда ҳудудларни янгича ёндашувлар асосида ривожлантириш орқали аҳоли даромадларини ошириш, барқарор иш ўринларини яратиш ҳамда камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-49-сон Қарори ижроси тўғрисида
4. “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуннинг ижросини ўрганиш ҳамда натижаларини комиссия йиғилишида муҳокама қилиш.
5. Шаҳарда ҳунармандчиликни ривожлантириш юзасидан мавжуд норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси ҳолатини ўрганиш ва натижалари тўғрисида.
6.Бошқа масалалар
Шунингдек, мутасаддиларнинг ҳисоботлари тингланди.
Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.







