Коррупция ҳолатларининг олдини олиш барчанинг бурчи!
2026-02-27 17:25:00 / Янгиликлар

Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланган. Бюро органлари тизимида ходимлар ўртасида ножўя хатти-ҳаракатлар ва коррупция иллатига қарши курашиш, ходимлар касбий малакасини ошириш ҳамда ижро интизомини мустаҳкамлаш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ходимлар ўртасида суиистеъмолчилик ва коррупция ҳолатларининг олдини олиш бўйича туман-шаҳар бўлимларида хизмат ўтаб келаётган барча ходимлар билан учрашув ўтказиб келинмоқда.
Бюро органлари ходимлари Ахлоқ кодекси қоидалари талабларига қатъий риоя этиши, улар томонидан ножўя хатти-ҳаракатлар содир этилишини олдини олиш, меҳнат ва ижро интизоми риоя этиш, қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўймаслик, прокуратура органи ходими деган шарафли касбга садоқат билан хизмат қилиш ва фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш муҳим эканлиги алоҳида таъкидланди.


