АППАРАТ ЙИҒИЛИШИ
2026-02-23 14:15:00 / Янгиликлар
Бугун, 23-феврал куни Зарафшон шаҳар ҳокими Назирбек Раҳманов раислигида аппарат йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда шаҳар ҳокими ўринбосарлари, корхона, ташкилот раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари, бошқа мутасаддилар иштирок этишди.

Йиғилишда ижро интизомини мустаҳкамлаш, камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, "Драйвер" лойиҳалар дастурлари бўйича белгиланган чора-тадбирлар ижроси, хизматлар соҳасини ривожлантириш, хусусан М-37 автомобил йўли бўйида хизмат кўрсатиш объектлари, 24/7 кўчаларни ташкил қилиш ҳамда ІТ ва туризм хизматларини ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар ижроси, коррупцияни олдини олиш ва бу борадаги ишлар таҳлил қилинди. Кўрилган масалалар юзасидан вазифалар белгиланиб, тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.









