Зарафшон шаҳрида "Аёллар дафтари"ни тўғри юритиш мақсадида шаҳар тиббиёт бирлашмасида йиғилиш бўлиб ўтди.
2026-02-21 20:05:00 / Янгиликлар

Хусусан, "Аёллар дафтари"даги 4-тоифа: Тиббий ва психологик ёрдамга муҳтож хотин-қизлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Ушбу тоифага қуйидаги ҳолатлардаги эҳтиёжманд аёллар киритилади:
Руҳий ҳолатни яхшилашга муҳтожлар: Психологик қўллаб-қувватлаш ёки мутахассис маслаҳатига зарурати бор аёллар.
Тиббий муолажага муҳтожлар: "Ижтимоий реестр"га киритилган оила аъзоларини жарроҳлик амалиётисиз даволаш (терапевтик муолажалар) учун ёрдамга муҳтожлар.
Жарроҳлик амалиётига муҳтожлар: Соғлиғини тиклаш учун операция (жарроҳлик амалиёти) ўтказилиши зарур бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар.
Шунингдек, Зарафшон шаҳар ҳокими Назирбек Раҳманов, Республика касаба уюшмасидан бириктирилган вакил Баҳром Азимов, вилоят Касаба уюшмасидан бириктирилган вакил Н. Исоқов билан шаҳар тиббиёт бирлашмасида бўлиб, тиббий ёрдамга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизларни аниқлаш ва уларга қандай ёрдамлар кўрсатилиши бўйича кўрсатмалар бериб ўтишди.




