Очилиш
2026-01-21 15:00:00 / Янгиликлар
Бугун шаҳримизнинг Ёшлик маҳалласида "Проформ" хусусий спорт мажмуасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда шаҳар ҳокими Назирбек Раҳманов, мутасаддилар, нуронийлар ва спортчилар иштирок этишди.
Тадбир аввалида шаҳримиз ҳокими сўзга чиқиб, ҳозирда юртимизда спортни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритди. Шундай имкониятлардан фойдаланиб ўз фаолиятини бошлаётган тадбиркор Бекзод Шодиевга омад тилади. Шундан сўнг спортчиларнинг машғулот жараёни ва мажмуада яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб чиқилди.
Маълумот учун, спорт мажмуаси қарийб 1.5 млрд. сўм маблағ эвазига ўз фаолиятини бошлади. Мазкур мажмуада 50 турдаги замонавий спорт анжомлари мавжуд бўлиб, бодибилдинг, аралаш жанг санъати (ММА), эркин кураш ва греплинг спорт турлари билан шуғулланиш мумкин. Бу ерда 10 та янги иш ўринлари яратилган.









