Зарафшонлик 5 нафар педагог Туркияда малака оширмоқда
2025-12-04 09:30:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2025-йил 15-май куни мактаб таълими тизимидаги ислоҳотлар ва келгуси вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида мутахассислар малакасини ошириш бўйича аниқ топшириқлар берилганди.
Мазкур топшириқлар ижроси доирасида Зарафшон шаҳар мактабларида фаолият юритаётган 5 нафар ўқитувчи 2025-йил 1–8-декабрь кунлари Туркия Республикасининг Истанбул Техник университетига малака ошириш ва тажриба алмашиш учун юборилди.
Педагоглар замонавий таълим методикалари ва илғор тажрибаларни ўрганиб, вилоят таълим сифатини оширишга ҳисса қўшиши кутилмоқда.




