Ҳокимият ҳақида

Ўзбекистон Республикасида Давлат бошқаруви уч турдаги ҳокимиятлар томонидан ташкил етилади. Булар Қонун чиқарувчи, ижро етувчи ва суд ҳокимиятларидан иборат. Қонун чиқарувчи ҳокимият – Олий Мажлис бўлиб, у қуйи ва юқори палатадан ташкил топган. Қуйи, яъни "Қонунчилик палатаси" 150 нафар доимий равишда фаолият кўрсатувчи депутатлардан иборат бўлиб, асосан қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Юқори палата еса "Сенат" дейилади ва у 100 нафар сенаторлардан шаклланади. Сенаторлар ўзларининг асосий хизмат вазифаларидан ажралмаган ҳолда вақти-вақти билан йиғилиб турадилар ва Қонунчилик палатаси томонидан яратилган янги қонун ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қабул қиладилар.
Ижро ҳокимиятига Вазирлар Маҳкамаси бошчилигида вазирликлар, идоралар, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлари киради. Ижро ҳокимияти бир сўз билан айтганда жойларда қонунларнинг ижросини таъминлаш вазифасини бажаради. Суд ҳокимиятига Республика Олий суди бошчилигида турли соҳалардаги барча судлар киради. Судлар ижро ҳокимияти ҳамда фуқаролар томонидан қонунларнинг бузилишига йўл қўймасликни таъминлайди.
Туман ҳокимлиги туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ҳудудларда Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, халқ депутатлари туман Кенгаши ҳамда туман ҳокимининг қарор ва фармойишлари, баённомалари, топшириқлари ижросини таъминлайди. Туман ҳокимлиги ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгаши олдида ҳисоб беради.
Туман ҳокимлиги ваколатларининг амалга оширилиши туман ҳокими, ҳоким ўринбосарлари, маҳаллий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари, туман ҳокимлигининг доимий, муваққат комиссиялари, тегишли қарорлар билан ташкил етилган бошқа ишчи органларнинг ҳамда туман ҳокимлиги аппаратининг ташкилий-амалий иши билан таъминланади.
Туман ҳокимлиги фаолияти туман ҳокими томонидан ташкил етилади. Туман ҳокими қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида ҳудуддаги барча органлар, корхоналар ва ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар чиқаради. Туман ҳокимининг меёрий тусдаги ёки муҳим аҳамиятга ега бўлган ҳужжатлари қарор шаклида қабул қилинади. Туман ҳокимининг тезкор ва бошқа жорий масалалар бўйича ҳужжатлари фармойиш шаклида қабул қилинади.
“Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлариниг инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий етиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” 2017-йил 28-нойбрдаги ПҚ–3407-сон қарорига мувофиқ вилоят ҳокимлиги бошқарув аппаратининг вазифалари, функсиялари, ҳуқуқлари, масъулиятини ҳамда фаолиятини ташкил етиш тартибини белгиланади.
Бошқарув аппарати ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари, фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, халқ депутатлари Кенгашининг ва ҳокимнинг ҳужжатларига, шунингдек Ёзёвон туман ҳокимлигининг бошқарув аппарати тўғрисидаги Низомга амал қилади.
Бошқарув аппарати ҳокимлик фаолиятини ахборот-таҳлилий, ҳуқуқий, ташкилий-техник ва молиявий-хўжалик жиҳатидан таъминлайди, халқ депутатлари Кенгаши мажлисларини унинг регламентига мувофиқ тайёрлайди, халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлайди, уларни амалга ошириш юзасидан амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва ижрони мунтазам равишда текширади.
Бошқарув аппарати халқ депутатлари Кенгаши фаолиятига ташкилий, техник ва бошқа хизматлар кўрсатилишини таъминлайди.
Туман ҳокимлиги аппарати ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конститусияси ва "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлариниг инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий етиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” 2017-йил 28-нойбрдаги ПҚ–3407-сон қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 1999-йил 29-март 140-сонли қарори билан тасдиқланган "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси вилоятлари, шаҳарлари ва туманлари ҳокимликлари аппаратларида иш юритиш ва ҳужжатлар ижросини назорат қилишни ташкил етиш бўйича йўриқнома ҳамда вилоят ҳокимлигининг регламентига амал қилади. Фуқароларнинг таклифлари, аризалари ва шикоятлари бўйича иш юритиш "Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида амалга оширилади.
Манзил: 150600, Ёзёвон туман, "Ёзёвон" МФЙ, Мустақиллик кўчаси, 1-уй
Мўлжал: Туман Aхборот-кутубхона маркази ёнида
Телефон: (0373) 412-15-18
Електрон почта: info@yozyovon.uz
Иш вақти: Душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба ва жума кунлари 08:00 дан - 17:00 гача.
Дам олиш куни шанба ва якшанба
Тушлик вақти: 12:00 дан - 13:00 гача
