ЁЗЁВОН КАМБАҒАЛЛИКДАН ҲОЛИ ҲУДУДГА АЙЛАНАДИ
2026-03-24 15:00:00 / Янгиликлар

Президентимизнинг 2026 йил 5 февралдаги “2026 йилда ҳудудларни янгича ёндашувлар асосида ривожлантириш орқали аҳолини даромадини ошириш, барқарор иш ўринларини яратиш ҳамда камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-49-сонли қарори қабул қилинган.
Ёзёвон туманида 2026 йил 1 январь ҳолатига жами меҳант ресурслари 64,6 минг кишини ташкил этиб, шундан 51,4 минг киши иқтисодий фаол аҳоли, 48,4 минг киши иқтисодиётда банд ҳисобланади. Бугунги кунда туманда ишга жойлаштиришга муҳтож 2,9 минг киши мавжуд. Ишсизлик даражаси 5,7 фоизни ташкил этади.
Туман иқтисодиётида банд аҳолининг 11,7 минг киши қишлоқ хўжалигида, 4,9 минг киши саноат тармоғида, 1,3 минг киши қурилишда, 6,7 минг киши хизмат кўрсатиш соҳасида ва 9,2 минг нафари тумандан ташқарида (шундан, 3,9 минг нафар хорижда) турли тармоқларда фаолият юритади.
2026 йилда Ёзёвон туманини камбағалликдан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича вазифалар белгилаб олинди.
Жумладан, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни жойларда маҳалла ва хонадонгача тушиб, ижросини таъминлаш чоралари кўрилади. Жорий йилда 19 618 нафар аҳоли бандлиги таъминланади ва даромадлари оширилади. Бунда мутлақо янгича лойиҳавий ёндашувлар асосида иш ташкил этилади.
Хусусан, 3 463 нафар аҳолини доимий иш билан таъминлаш ҳамда 1 262 нафар норасмий ишловчиларни қонунийлаштириш чоралари кўрилади (соядан чиқарилади) ва 14 893 нафар аҳолини даромади оширилади.
Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича “Сайхунобод тажрибаси”ни давом эттирган ҳолда 320 та микролойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 2 406 нафар аҳоли бандлиги таъминланади.
Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш орқали 1 120 нафар аҳоли бандлиги таъминланади.
"Бандлик органлари – иш берувчилар ҳамкори" дастури (бўш иш ўринларига ишга жойлаштириш) доирасида 608 нафар аҳоли бандлиги таъминланади.
335 нафар ишсиз аҳоли касб-ҳунарга "ваучер ва буюртма" асосида ўқитиш лойиҳасида даромади оширилади.
Томорқа ва ижара ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳисобига 140 нафар аҳоли даромади оширилади.
“Уйчи тажрибаси” асосида тижорат банклари томонидан тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларини ҳал этиш орқали 704 нафар аҳоли доимий ишга жойлаштирилади.
Тадбиркорлик инфратузилмасини яхшилаш, бунда 5 та гавжум кўчаларни ташкил этиш, 3 та маҳаллаларда соҳил ва йўл бўйи инфратузилмасини яхшилаш ҳамда 3 та драйвер лойиҳаларни ишга тушириш ҳисобига 328 нафар аҳоли даромади оширилади.
Кичик ва ўрта бизнес ҳамда маҳаллада тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари доирасида тижорат банклари томонидан 281,2 млн. сўм кредитлар ажратилиши ҳисобига 1 826 нафар аҳоли даромади оширилади.
Ёшларнинг бизнес билан шуғулланишига яратилган қўшимча имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда “Барқарор келажак сари” дастури доирасида жорий йилда ёшларга 305,9 млн. сўм кредитлар ажратилиши ҳисобига 602 нафар ёшлар бандлиги таъминланади.
Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш йўналишида “Меҳнатсевар аёл” дастури доирасида 390 нафар хотин-қизлар бандлиги таъминланади;
Ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш "Тенг имкон инклюзив бандлик" дастури доирасида 106 нафар ногиронлиги бўлган шахслар даромади оширилади.
Қишлоқ хўжалигида такрорий экин экиш ҳисобига 3 263 нафар ва пиллачилик соҳасида 3 531 нафар фуқароларни даромади оширилади. Натижада 2026 йил якуни билан туманимизда ишсизлик даражаси 4,3 фоизга туширилади.
2026 йилда ҳам “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида камбағалликни қисқартириш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар давом эттирилади. Бунда 510 та оилаларни (аъзолари 2372 нафар) камбағалликдан чиқарилади. Хусусан 249 та оилаларга доимий ишга жойлаштириш, 61 та оилага имтиёзли кредит ажратиш, 15 та оилага ссуда ва субсидия ажратиш ҳисобига 46 та оила аъзоларини касб-ҳунарга ўқитиш, 139 та оилани тадбиркорликка жалб қилиш орқали бандлиги таъминланади.
Тумандаги 6 та маҳалла камбағаллик даражаси 8 фоиздан юқори бўлганлиги сабабли, уларни оғир маҳалла сифатида белгилаб олинди.
Ушбу маҳаллаларни камбағалликдан ва ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича жорий йилда қуйидаги вазифаларни белгилаб олинди. Хусусан, 3 таси деҳқончиликка, 3 таси чорвачиликка чуқур ихтисослаштирилади. Яна ушбу маҳаллаларда 300 кВт соат қувватга эга кичик фотоэлектр-станцияларига зарур ер майдонлари ажратилиб, ишга туширилади. Натижада вилоятда 2026 йил якуни билан камбағаллик даражаси 3,7 фоизга туширилади.

