Ҳокимият хақида

Хива шаҳри ҳокимлиги — Хоразм вилоятининг тарихий ва замонавий шаҳарларидан бири бўлган Хива шаҳридаги давлат ҳокимиятининг ижроия органидир. Ҳокимлик ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ амалга оширади.
Хива шаҳар ҳокимлигининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
-
Шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
-
Аҳолининг турмуш сифати ва даражасини ошириш, инфратузилма, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва туризм соҳаларини ривожлантириш;
-
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш;
-
Шаҳар ҳудудида қонунчилик ва давлат интизомини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш.
