Болалар ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш — 2026–2030 йилларга мўлжалланган стратегиянинг устувор вазифаси
2025-12-26 18:20:00 / Янгиликлар
Болаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, уларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишдавлат сиёсатида устувор аҳамиятга эга. Болаларга нисбатанҳар қандай зўравонлик нафақат боланинг шахсий ривожига, балки жамиятнинг маънавий ва ижтимоий барқарорлигигаҳам салбий таъсир кўрсатади. Шу муносабат билан 2026–2030 йилларга мўлжалланган Болаларни зўравонликнингбарча шаклларидан ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаштўғрисидаги стратегия қабул қилиниб, бола ҳуқуқларинитаъминлашда янги институционал механизмлар жорийэтилмоқда.
Стратегиянинг асосий ғояси ва мақсади
Мазкур стратегиянинг бош ғояси — болани ҳар қандайҳолатда ҳимоя қилиш, унинг қадр-қимматини таъминлаш вазўравонликка нисбатан мутлақ муросасиз муносабатнишакллантиришдан иборат. Стратегия болаларнинг нафақатоила ва таълим муассасаларида, балки суриштирув, тергов васуд жараёнларида ҳам хавфсизлигини кафолатлашгақаратилган.
Асосий мақсад — болалар учун зўравонликдан холиижтимоий муҳит яратиш, зўравонлик ҳолатларининг олдиниолиш ва жабр кўрган болаларни ҳар томонламақўллаб-қувватлашдан иборат.
Зўравонликнинг олдини олиш ва барвақт аниқлаш
Стратегияда болаларга нисбатан зўравонликни барвақтаниқлаш ва профилактика қилиш устувор вазифа сифатидабелгиланган. Бу борада таълим, соғлиқни сақлаш ваижтимоий ҳимоя тизимида болалар билан ишловчиходимларнинг масъулияти оширилиб, хавф остидаги болаларбилан индивидуал ишлаш амалиёти йўлга қўйилади.
Шунингдек, аҳоли ўртасида ҳуқуқий онгни ошириш, ота-оналарнинг бола тарбиясидаги масъулиятини кучайтиришорқали зўравонликка олиб келувчи омилларни бартараф этишкўзда тутилган.
Суриштирув ва тергов жараёнларида боламанфаатларини таъминлаш
Янги стратегия доирасида болалар иштирокидагисуриштирув ва тергов жараёнларини ташкил этишдазамонавий ва инсонпарвар ёндашувлар жорий этилади. Терговҳаракатлари боланинг ёши ва руҳий ҳолатини инобатга олганҳолда, психолог ёки педагог иштирокида ўтказилишибелгиланган.
Болани такроран сўроқ қилиш амалиётини чеклаш, унингкўрсатмаларини махсус техник воситалар орқали қайд этиш, шунингдек, болани айбланувчи билан юзма-юз келтирмасликчоралари боланинг руҳий соғлигини муҳофаза қилишгахизмат қилади.
Суд жараёнларида болаларга нисбатан алоҳида тартиб
Стратегия суд амалиётида ҳам болалар учун алоҳидаёндашувни назарда тутади. Болалар иштирокидаги судишларини ёпиқ суд мажлисларида кўриб чиқиш, видеоконференсия орқали кўрсатма олиш, болага мос муҳитяратиш каби чоралар бола ҳуқуқларини таъминлашда муҳимаҳамиятга эга.
Шу билан бирга, судялар ва адвокатларнинг болаларпсихологияси бўйича билим ва кўникмаларини оширишгақаратилган махсус ўқув дастурлари жорий этилади.
Институционал ҳамкорлик ва кадрлар салоҳияти
Стратегия доирасида давлат органлари, ҳуқуқни муҳофазақилувчи тузилмалар ва фуқаролик жамияти институтлариўртасида ўзаро ҳамкорлик мустаҳкамланади. Болаларҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ ишлар ягона тизимасосида мувофиқлаштирилиши белгиланган.
Мутахассисларнинг касбий салоҳиятини ошириш, болаларбилан ишлашда замонавий усулларни жорий этишстратегиянинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади.
2026–2030 йилларга мўлжалланган Болаларнизўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишстратегияси болалар ҳуқуқларини таъминлаш, уларнизўравонликдан ҳимоя қилиш ва адолатли суд муҳитинияратишга қаратилган комплекс ҳужжатдир. Ушбустратегиянинг тўлиқ ва самарали амалга оширилишиболаларнинг хавфсиз ҳаётини таъминлаш, жамиятдаинсонпарварлик ва қонунийлик тамойилларинимустаҳкамлашга хизмат қилади.
Мирзакулов Фарход Мусурмонқулович,
Жиноят ишлари бўйича Узун туман суди раиси
