Маърифатли ёшлар - миллат фахри
2025-07-02 16:00:00 / Янгиликлар

Транспорт назорати инспекциясида фаолият юритаётган ёш ходимлар иштирокида юқоридаги шиор остида интеллектуал мусобақалар ташкил этилди. Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги "Шафран" дам олиш масканида ўтказилган тадбирда инспекциянинг марказий аппарати ва ҳудудий бўлимлари ходимлари дастлаб "Ёш китобхон" танловининг финал босқичида билимларини синовдан ўтказишди. "Заковат" интеллектуал ўйини орқали жамоавий баҳсларда ҳам ўз иқтидорларини намойиш этишди. Икки кунлик тадбирда иштирокчилар спортнинг футбол, стол тенниси, волейбол, армрестлинг, шахмат, шашка каби турларида баҳслашиб, жисмоний ва руҳий тайёргарликларини маромига етказишди. Тадбир сўнгида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Батафсил...
