30 июнь — "Ёшлар куни" муносабати билан ёшлар билан учрашув ташкил этилди
2025-06-30 16:00:00 / Янгиликлар

Транспорт назорати инспекцияси бошлиғи ўринбосари А.Абдурахманов ҳамда инспекциядаги ёш ходимлари иштирокида учрашув ташкил этилди.
Тадбир давомида иштирокчиларга юртимизда ёшларга кўрсатилаётган эътибор, берилаётган имкониятлар ва яратилган қулай шарт-шароитлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
А.Абдурахманов яқинда (https://t.me/Uztransnazorat/5800?single) "Инновацион ғоялар - 2024" танловида совриндор бўлган инспекция Бош инспектори Жаҳонгир Ҳакимовни яна бир бор қутлаб, келажакда ғолибликни қўлга киритишида ишонч билдирилди.
Учрашув якунида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.


