Sayyor qabul
2025-06-02 00:00:00 / Янгиликлар

Бугун Наманган вилоятида Транспорт назорат инспекцияси Наманган вилояти ҳудудий бўлимлари ходимлари ташаббуси билан фуқаролар ҳамда ташувчи корхоналар вакиллари иштирокида мавжуд муаммоларни аниқлаб, бартараф этиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди.
Қабул давомида ташувчи корхоналар ва йўл хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари вакилларидан тушган мурожаатлар таҳлил қилиниб, таклифлар эшитилди.
Ижроси қўшимча муддат талаб этадиган мурожаатларни ижобий ҳал этиш бўйича керакли ишлар амалга оширилиши белгиланди.




